Ad
Янгиликлар

28 октябрь

27 октябрь

26 октябрь

25 октябрь

Шомуродов "Рим дербиси"да майдонга тушиши мумкин

"Лацио" ва "Рома" учрашувини ҳам унутмаслик керак. "Рим дербиси" нафақат Апеннинда, балки жаҳон футболидаги энг кескин тўқнашувлардан бири ҳисобланади. Мазкур жамоалар бугунга қадар 176 марта майдонга тушишган. 

Ўзаро ўйинлардаги устунлик "бўрилар" томонида — 67 ғалаба, 47 мағлубият ва 62 дуранг. Тўплар нисбати ҳам "Рома"нинг устунлигини кўрсатяпти — 224:178.

Элдор Шомуродов илк ўзбекистонлик футболчи сифатида "Рим дербиси"да майдонга тушиши мумкин.  

Маълумот учун, ҳамюртимиз "Лацио"га қарши 3-ўйинини ўтказиши мумкин. У бунга қадар "Женоа" либосида "бургутлар"га қарши 2 ўйин ўтказиб, 1 тадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилган. 

Бундан ташқари, Моуринью жамоасида Руи Патрисио, Тэмми Абраҳам ва Риккардо Калафиори сингари футболчилар биринчи мартда "пойтахт дербиси" ҳавосидан баҳраманд бўлиши мумкин.

Ўқилди: 30

Фикр билдириш

Мавзу бўйича
15:43
19:52
19:56
16:42
03:34
13:34
14:12
14:35
13:28
15:58
16:53
18:00
15:54
12:17
14:46

Янги блогпостлар

Facebook