Ad
Янгиликлар

14 апрель

13 апрель

12 апрель

ЎзПФЛ ташкилоти Ўзбекистон Суперлигаси учрашувлари таҳлили бўйича янги лойиҳани ишга туширди

2020 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Суперлига учрашувлари ҳамда футболчиларининг ўйинлари бўйича чуқурлаштирилган статистик маълумотларни олиш учун спорт аналитикаси билан шуғулланувчи InStat компанияси билан ҳамкорлик қилганди. Ушбу ҳамкорлик доирасида Coca-Cola Суперлига клублари ўз ўйинлари ҳамда футболчиларининг чуқурлаштирилган статистик малумотларни ЎзПФЛ томонидан бепул олиш имкониятига эга бўлганди.

Бу йилдан бошлаб ЎзПФЛ статистик маълумотлар ва ўйинлар таҳлили билан шуғулланувчи маҳаллий мутахассислар билан ҳамкорлик бошлади. Эндиликда Coca-Cola Суперлига ўйинларининг батафсил таҳлили, футболчиларнинг майдондаги ҳаракатлари, уларнинг жисмоний фаоллиги, фойдалилик кўрсаткичлари, рақиб билан яккакурашлардаги устунлиги борасида аналитик материаллар ўзимизнинг мутахассислар томонидан тайёрланади. Шунингдек, ҳар бир учрашувдан видеотаҳлил амалга оширилади.

Ўтган йилда бўлгани каби Суперлига клублари ўз ўйинлари ҳамда футболчиларининг чуқурлаштирилган статистик малумотларини бепул қабул қилиб олади. Бундаги барча ҳаражатлар ЎзПФЛ томонидан қопланади. Эндиликда Россия ёки бошқа хорижий компаниялар билан қиммат шартномалар имзолаш ҳожати бўлмайди.

ЎзПФЛ мазкур ишни февраль ойида бошлаган бўлиб, март ойи давомида уни синовдан ўтказди. Режага кўра, бу борада 2020 йилги ҳаражатлар 2021 йилдан бошлаб 40 фоизгача қисқаради. Шунингдек, ўзимизнинг мутахассислар учун қўшимча хизмат таърифлари яратилади. Яқин келажакда айнан шу соҳага ихтисослашган мутахассислар кўламининг кенгайиши учун замин яратилади.

Маълумот учун, футбол учрашувларининг чуқур ва кенг таҳлили мураббийлар учун жамоанинг кучли ва бироз оқсаётган жиҳатларини яққол билиб олиш, ҳар бир рақибга нисбатан алоҳида тактика тузиш, ўйинчиларнинг устун ва камчилик жиҳатларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш ишларида катта кўмак беради.

Ўқилди: 25

Фикр билдириш


Янги блогпостлар
Мухлислардан сара фикрлар
06:25 13/03/21
Абдулла
Бу турда кўп нарса ҳал бўлса керак. "Реал" қаттиқ кетяпти, "Атлетико" ҳам. "Барселона" ЕЧЛдаги омадсизликдан кейин тикланиши керак. Кўрамиз, нималарга бой бўларга бу тур?!
04:40 03/03/21
Нортой
Ҳа, голни чиройли урибди. Роналду ҳали бери топ даражадан тушмаса керак. "Юве" ҳам чемпионликдан умидини узмаган кўринади.
09:46 11/02/21
RashidBarsa
Yaxshi niyat yarim mol! Balki o'tib ketar Eldor top klublarga. Buning uchun O'zbekiston termasi JCh-2022 saralashida chiroyli o'ynasi kerak
09:37 27/01/21
"Реал" Мадрид блоги
"Пахтакор"га ёмон гуруҳ тушмади. Яхши ўйнаса амалласа бўлади
04:25 26/01/21
Абдулла
Яхши таҳлил бўпти. "Лестер"ни эсдан чиқариш керакмас. Улар ҳам яхши кетишмоқда. "Эвертон" ва "Арсенал" ҳам анча бош оғриқ бўлади топ жамоаларга
16:02 24/01/21
Нортой
Ёмон эмас Элдор! Шу йўсинда давом этиш керак. "Женоа" ўзбекистонлик ишқибозлари кўнглидан жой ола бошлади. Шомуродовдан голлар кутиб қоламиз.
04:53 24/01/21
"Реал" Мадрид блоги
Бўлар эканку ўйнаса?! Зидан кетиб қолмаслиги учун яхши ишлаш керак, футболчилар. Бунақасини топа омлайсизлар
04:29 21/01/21
Rashidjon
Real mensimadi. Bunaqa bo'lmasligi kerak. Aks holda mag'lubiyat tayin. Barselona ham sustkashlik qilishga haqqi yo'q.
04:58 18/01/21
Нортой
Элдор учун хурсандман! Голлар келади ҳали. Муҳими темпни туширмасдан ҳаракатда тўхтамаслик керак.
05:15 07/12/20
qaws2020@inbox.ru
Арсенал ўйнай олмаяпти. Жамоани янгилаш керак. Артета ҳам ҳали тажрибасиз эканлигини кўрсатиб қўймоқда.
09:08 02/12/20
Абдулла
"Реал" қаерга кетяпти ўзи? Зидан ҳам ишламай қўйдиёв. Янги қон керак дейилармиди шунақа пайт?
04:43 30/11/20
Pakhtakor2021
Кавани учун хурсандман. Ўзи, топ-ўйинчи шунақа бўлади: янги клубга боради, кўради ва гол уради. Бизникиларга ўхшаб, мослашиш жараёни кетяпти, тил ўрганмоқда ва ҳоказо гаплар қилмайди.
05:41 25/11/20
RashidBarsa
Messi ketgach Grizmann ochilishi mumkin. Hozir bir narsa deyish qiyin masala. "Barselona" Leoga qarab o'ynayapti. Antuan o'zini ko'rsatishi dargumon.
04:25 25/11/20
Нортой
Неймар ўзини кўрсатиши керак. Агар уни Лео ва Кришдан кейин эътироф этишларини истаса ўйнаши керак буёғига. Ёшлар чиқяпти, улар ўтиб кетиши мумкин.
05:37 23/11/20
qaws2020@inbox.ru
Златанга гап йўқ. Унинг шаънига Швецияда "златанер" деган ибора ўйлаб топишган. У кучли, зўр деган маънони англатади.
15:31 21/11/20
Абдулла
Бу мавсум "Челси" ўзгача. Узоққа борса керак менимча.
15:14 21/11/20
AnvarFanat
Omad ko'klarga
Facebook