Ad
Янгиликлар

18 август

17 август

16 август

13 август

10 август

09 август

08 август

06 август

05 август

Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказига янги директор тайинланди

Бугун "Бунёдкор" стадиони мажлислар залида футбол ҳакамлари ва назоратчилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда дастлаб Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Одил Аҳмедов сўзга чиқиб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси президентининг 2022 йил 15 июнь кунидаги буйруғига асосан Лазиз Қўчқоров Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази директори этиб тайинланганини таъкидлаб, йиғилиш иштирокчиларига уни таништирди.

Сўнгра Лазиз Қўчқоров сўзга чиқиб, билдирилган ишонч учун миннатдорлик билдирган ҳолда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ходимлари, ҳакамлар ва ҳакам назоратчилари билан яқин ҳамкорликда ишлаш ҳамда мамлакатимизда ҳакамликни янада ривожлантиришга қаратилган вазифаларни астойдил бажаришга уринишини айтиб ўтди.

Йиғилишда футбол бўйича ҳакамлик фаолиятида эришган муваффақиятли тажрибани оммалаштириш, уни янги поғонага кўтариш орқали футбол соҳасида ҳакамликни такомиллаштириш, профессионал футбол мусобақаларига ВАР тизимини жорий этишни кенгайтириш, ҳакамларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида танлаб олиш мезонларини ислоҳ этиш, юқори малакали ҳакамлар ва назоратчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш каби вазифалар белгилаб олинди.

Шу билан бирга йиғилишда ҳакамлар ва назоратчилар томонидан бир қатор таклифлар ва фикр-мулоҳазалар билдирилди. Билдирилган таклифлар атрофлича ўрганиб чиқилиб, келгусида ҳакамлар фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан ишларни олиб боришга келишилди.

Ўқилди: 70

Фикр билдириш

Мавзу бўйича
15:20
15:36
15:13
15:40
18:35
14:38
18:35
16:17
14:17
13:48
16:53
18:36
19:40
18:39
18:36

Янги блогпостлар

Facebook