Ad
Янгиликлар

09 декабрь

08 декабрь

07 декабрь

06 декабрь

Ўйин куни! Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23

Бугун U-23 Осиё чемпионатининг саралаш баҳслари "Д" гуруҳида ўйинлар старт олади. "Пахтакор" стадионида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади. Вакилларимиз мезбон сифатида чемпионатга тўғридан-тўғри йўл олади ва бу саралаш ўйинлари тайёргарлик вазифасини ўтайди. 

Ушбу ўйинларда, кейинчалик Осиё чемпионатида ҳам Олимпиячиларимиз 21 ёшгача бўлган футболчилар билан иштирок этиши ҳақида бош мураббий Темур Кападзе кўп бор таъкидлаган. Сабаби, жамоамизнинг асосий мақсади — Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритиш ва муносиб иштирок этишдан иборат. 

ЎФА ва МОҚ ҳамкорликда Париж-2024 сари тайёргарликнинг тизимли чораларини ишлаб чиққан ҳолда, айнан ёш футболчиларнинг бу вақт ичида максимал формага чиқиб бориши кўзда тутилган. Футболи ривожланган баъзи давлатлар амалиётида бўлгани каби, Ўзбекистон олимпиячилари ҳам кейинги турнирларга U-21 таркиби билан бориб, ўйин амалиётини ва тажрибасини оширишга эътибор қаратади. 

Барча мухлисларни ёш футболчиларимизни қўллаб-қувватлаш учун стадионга таклиф этамиз!

Ўқилди: 26

Фикр билдириш


Янги блогпостлар

Facebook