Ad
Янгиликлар

27 январь

26 январь

24 январь

22 январь

ЎФАда ҳакамлик соҳасини ривожлантириш таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлди

Ҳар бир соҳада бўлганидек, ҳакамликда ҳам бугунги куннинг талаби — ишга масъулият ва профессионаллик билан ёндашиш, замонавий билимларни эгаллашда шижоатли бўлиш керак эканлиги таъкидланди. 

Бундан ташқари, юртимизда йилдан йилга мусобақалар кўпайиб, ўйинлар сони ортиб бораётгани ёш ҳакамларга тажрибасини орттириш учун яхши имконият бериши, ҳар бир учрашувга билимли ва савияси юқори ҳакамларни тайёрлаш зарурлиги айтилди. Бу борада жойлардаги ҳакамларни селекция қилиш тизимини қайта ишлаб чиқиш биринчи галдаги вазифа эканлиги қайд этилиб, ҳакамлар етиштириб беришда оқсаётган ҳамда ишга режа ва таҳлил билан ёндашмаётган ҳудудлар танқид остига олинди. 

Шунингдек, маҳорат мактабларини битираётган, бироқ футболчи бўлолмаган ёшларимизни профессионал ҳакам, ёки мураббийликка йўналтириш бойича ҳудудий вакилларга вазифалар белгиланди.

Йиғилишда ҳакамликни юқори даражада олиб чиқиш борасида махсус семинарлар ва курсларни давомли ўтказиб бориш, ҳар битта ҳудудда аёллар ҳакамлигини ривожлантириш ҳамда ёш ҳакамларни саралаб олишни кўпайтириш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Ўқилди: 37

Фикр билдириш

Мавзу бўйича
14:59
14:43
18:54
14:55
14:29
14:34
14:31
14:31
18:33
14:54
18:50
14:44
18:49
14:43
17:38

Янги блогпостлар

Facebook