Ad
Янгиликлар

09 декабрь

08 декабрь

07 декабрь

06 декабрь

ЎФАда "Football Marketing Asia" компанияси вакили билан учрашув бўлиб ўтди 

Ўзбекистон сўнгги йилларда Осиё миқёсидаги бир нечта нуфузли турнирларга мезбонлик қилиб келмоқда. Ушбу турнирларни юқори савияда ташкил этиш ва телетрансляция қилиш муҳим жараён бўлиб, мазкур соҳаларни ривожлантириш борасида ишлар олиб борилмоқда. 

Бугун ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва ОФКнинг трансляциялар бўйича ҳамкори ҳисобланган "Football Marketing Asia" компаниясининг директори Патрик Мёрфи билан учрашди. Очиқ ва самимий ўтган мулоқотда кейинги йилда юртимиз майдонларида ўтказиладиган нуфузли мусобақаларнинг трансляция масалалари юзасидан фикр алмашилди. 

Патрик Мёрфи медиа, маркетинг, чемпионатларни эфирга узатиш масаласи, технологиялар, тасвирга олиш стандартлари, шунингдек, ҳомийларни жалб қилиш хусусида ўз тавсияларини бериб ўтди. 

Суҳбат давомида ЎФА ва ФМА ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Учрашув якунида Равшан Эрматов Патрик Мёрфига Ўзбекистон футбол ассоциациясининг эсдалик совғаларини топширди.

Ўқилди: 48

Фикр билдириш

Мавзу бўйича
19:47
14:41
18:59
14:37
14:40
14:38
14:58
14:25
19:50
15:44
19:49
14:34
18:06
14:51
18:52

Янги блогпостлар

Facebook