Ad
Янгиликлар

27 январь

26 январь

24 январь

22 январь

ЎФА ва Япония футбол ассоциацияси ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди

ЎФА ҳамда Япония футбол ассоциацияси ўртасидаги яқин ва самарали ҳамкорликни давом эттиришга мўлжалланган навбатдаги музокаралар видеоанжуман шаклида ўтказилди. Унда икки мамлакат футболини ривожлантириш, аёллар футболини янги босқичга олиб чиқиш, ўзаро тажриба алмашиш, шунингдек, Ўзбекистонга Япониядан мураббий ва мутахассисларни жалб этиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Дастлабки музокараларда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийлиги ва ҳудудий академияларнинг техник директорлиги лавозими учун Япониянинг тажрибали мутахассислар хизматларидан фойдаланиш ташаббуси билан чиққан эди.

Ўз навбатида Япония футбол ассоциацияси ҳам бу таклифни қўллаб-қувватлади ва Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш ҳар иккала давлат учун ҳам фойдали эканлигини маълум қилди.

Ўқилди: 34

Фикр билдириш

Мавзу бўйича
18:28
14:59
14:43
18:54
14:55
14:29
18:29
14:34
18:15
14:31
18:20
14:31
18:33
14:54
18:50

Янги блогпостлар

Facebook