Янгиликлар
18 август
17 август
16 август
13 август
10 август
14:38
Аёллар футболи. Ўзбекистон XXI кубоги учун қуръа ташланди (Дмитрий Попов блоги) (0)
13:40
Бензема: Роналду менга кўп ёрдам берган (0)
12:35
Расман: Алексис Санчес - "Марсель" футболчиси! (0)
08:38
Аёллар футболи, 13-турнинг бешта ўйин таҳлили (Дмитрий Попов блоги) (0)
09 август
19:37
Мбаппе умумий гуруҳ машғулотларига қайтди (0)
17:38
"Барса" ярим ҳимоячиси "Валенсия"га кўчиб ўтади (0)
16:06
Пике "Барселона" билан янги шартнома имзолайди (0)
15:20
ЎФA мутахассислари Қорақалпоғистонда! (0)
14:17
"МЮ" Рабьо учун 15 миллион евро таклиф қилди (0)
13:44
Бернарду Силва "Барса"га ўтишга умид қилмоқда (0)
12:33
Вернер Лейпцигга учиб келди (0)
08 август
20:55
Расман: "Рома" футболчиси "Сельта"га ўтди (0)
19:30
Инсинье: "Наполи"ни соғиняпман (0)
18:46
Расман: Алексис Санчес "Интер"дан кетди (0)
16:34
Расман! Иско - "Севиля" футболчиси! (0)
15:36
Ҳакамларимиз CAFA U-19 халқаро турнирида иштирок етишади (0)
14:32
Лапорта "Барса"ни тарк етиши керак бўлган футболчилар номини айтди (0)
13:37
Кавани фаолиятини "Валенсия"да давом эттириши мумкин (0)
12:22
Вернер бугун “Челси”ни тарк этади (0)
06 август
05 август
20:54
Гвардиоладан янги мавсумда Холанддан нечта гол кутаётганини сўрашди (0)
19:18
Левандовски: "Реал" ҳақида ўйламайман (0)
18:35
Расман: "Челси" Кукурельяни харид қилди (0)
17:48
"Барселона" Обамеянгни қўйиб юбормайди (0)
16:36
"Ювентус" Депайни ижарага олмоқчи (0)
15:13
ЎФA Тиббий қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди (0)
Топ мақолалар
ЎФA Тиббий қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Футболимиз тиббиёти самарадорлигини янги савияга олиб чиқиш, барча терма жамоалар, футбол академиялари тиббий ходимларининг малакасини ошириш, уларнинг фаолиятини замон талабига мос равишда мувофиқлаштириш мақсадида ЎФA қошида Тиббий қўмита ташкил етилди.
Бугун мазкур қўмитанинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ЎФA раҳбарияти, терма жамоалар шифокорлари ҳамда масъуллар иштирок етди. Йиғилишда кун тартибига кўра, биринчи ярим йиллик бўйича терма жамоаларнинг тиббий йўналиш бўйича фаолияти таҳлил қилинди.
Йиғилишда иштирок етган ЎФA биринчи вице-президенти Равшан Ирматов футбол тиббиётини тизимли ривожлантириш борасида қилиниши керак бўлган ишларга тўхталиб ўтди. Бу борада олдинга қадамлар ташланганлиги, бироқ соҳада ҳали қилиниши керак бўлган ишлар кўплиги айтилди.
Бугунги кунда тиббиёт соҳасига тўғри ёндашиш спортдаги муваффақиятнинг асосий қисмини ташкил етади. Шу сабабли миллий терма жамоа билан бир қаторда, ҳар бир ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз, аёллар ва футзал терма жамоаларига шифокорлар ва массажчилардан иборат доимий тиббий штаб бириктирилди. Шифокор футболчиларнинг соғлиғини ҳар доим мониторинг қилиб бориши, таҳлил қилиши ва жароҳатларни олдини олиш ишларини амалга ошириши кераклиги таъкидланди.
Йиғилиш давомида барча ёшдаги терма жамоаларимиз шифокорларини зарур тиббий ускуналар, дори-дармонлар, витаминлар билан таъминлаш, мавжуд камчиликларни бартараф етиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Aкадемияларда малакали тиббий хизматни ташкил қилиш, тарбияланувчиларнинг мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказиб боришни йўлга қўйиш бўйича масъулларга топшириқ берилди.
Шунингдек, футбол тиббиётига янги кадрларни жалб етиш, мутахассисларнинг малакасини доимий ошириб бориш ва улар фаолиятини мукаммаллаштириш борасида қилиниши керак бўлган ишларга тўхталиб ўтилди. Бундан ташқари, У-23 Осиё кубоги давомида тиббиёт соҳасида орттирилган тажрибаларни ички мусобақаларимизда қўллаш, ОФК стандартлари асосида тиббий-ташкилий ишларни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.
Йиғилиш давомида мутахассислар фикрлари тингланиб, келгуси режалар муҳокама қилинди. Иштирокчилар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўзларининг таклифларини билдириб ўтдилар.