Ad
Янгиликлар

09 декабрь

08 декабрь

07 декабрь

06 декабрь

ЎФА қошида Тиббий қўмита иш бошлади 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан футбол тиббиёти соҳасини янада ривожлантириш, спорт тиббиётида замонавий талабларга мос равишда ишни тизимли ташкил этиш мақсадида янги Тиббий қўмита ташкил этилишига қарор қилинди. 

Ушбу қўмита шу пайтгача болалар футболидаги фармакология, витаминизация тизими мавжуд бўлмаганлиги натижасида юзага келаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган бўлиб, келажакда ёш спортчиларимизнинг жисмонан кучли, курашувчан, бардошли ҳамда физиологик етук бўлиб улғайишига замин яратади. 

Шунингдек, болаларимизнинг тўғри овқатланиши ҳам ривожланиш процессига бевосита таъсир қилишини инобатга олиб, профессионал диетологлар фаолияти ҳам йўлга қўйилиши белгиланди. Бу борада футболи етук мамлакатлар тажрибаси ўрганиб чиқилиб, таҳлил этилди ва улар мисолида айтиш мумкинки, тиббий соҳа фаолияти футболчилар фаолияти ҳамда натижаларига бевосита ижобий таъсир қилувчи омиллардан бирига айланган. 

Тиббий қўмитадан спорт медицинаси соҳасидаги юртимизнинг етук мутахассислари, шу жумладан фармакология, диетология, витаминизация бўйича масъуллар ўрин олди. Қўмита олдига қўйилаётган мақсад мамлакатимиз футбол академиялари, барча терма жамоаларида замонавий тиббий ёндашувни йўлга қўйиш, вазиятни таҳлил этган ҳолда, ишни тизимли ва сифатли ташкил қилишдан иборат.

Ўқилди: 23

Фикр билдириш

Мавзу бўйича
19:47
14:41
18:59
14:37
14:40
14:38
14:58
14:25
19:50
15:44
19:49
14:34
18:06
14:51
18:52

Янги блогпостлар

Facebook