Ad
Янгиликлар

04 сентябрь

24 август

23 август

22 август

21 август

18 август

17 август

16 август

13 август

10 август

09 август

Топ мақолалар

ЎФA мутахассислари Қорақалпоғистонда!

ЎФA мутахассислари Қорақалпоғистонда футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

ЎФA биринчи вице-президенти Равшан Ирматов бошчилигидаги мутахассислар ҳудудлардаги футбол оммавийлигини ошириш, болалар-ўсмирлар футболини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюришди.

Ташриф аввалида Нукус шаҳрида жойлашган “Турон” стадионининг ҳозирги ҳолати ва сунъий майдонининг сифати кўздан кечирилди. Бундан ташқари, футбол академияси учун мазкур ҳудудда жойлашган захира майдонлари лойиҳаси ўрганилди. Aкадемия ҳамда спорт мактаблари ётоқхоналари, ошхона ва бошқа иншоотлар қурилиш-реконструксия лойиҳалари билан яқиндан танишилди. Қурилиш давом етаётган жойларда қурувчи ташкилот вакилларига халқаро стандартлар юзасидан керакли тавсиялар берилди.

Шундан кейин, ЎФA мутасаддилари ва маҳаллий мутахассислар иштирокида Қорақалпоғистон миқёсида болалар футболининг инфраструктураси юзасидан фикр алмашилди. Кегайли, Бўзатов ва Қораўзак тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаблари мураббийлари ва тарбияланувчилари билан учрашув бўлиб ўтди. Ўлкада истеъдодли ёшлар кўп еканлиги, уларни тўғри йўналтириб, замонавий методика асосида катта футболга тайёрлаш лозимлиги, бу борада ҳудудда имконият йетарли еканлиги ва уни янада яхшилаш кераклиги таъкидланди.

Ўқилди: 49

Фикр билдириш

Мавзу бўйича
16:41
15:36
15:13
15:40
18:35
14:38
18:35
16:17
14:17
16:20
13:48
16:53
18:36
19:40
18:39

Янги блогпостлар

Facebook