Ad
Янгиликлар

28 октябрь

27 октябрь

26 октябрь

25 октябрь

Кападзе: "Олимпик" клуби ёш йигитларга ўзини кўрсатиш учун имкон бўлди

Токио-2020 Олимпиадаси ҳисоботи ва олдинда турган комплекс мусобақаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда МОҚ раисининг биринчи ўринбосари, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов,  Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Аваз Каримов, ЎФА Бош котиби Аваз Максумов ва Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосарлари Сакен Полатов ва Шерзод Ташматов, шунингдек, Ўзбекистон У21 терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе бошчилигидаги мураббийлар штаби иштирок этди.

Йиғилишда Темур Капазде Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарлик учун тузилган "Олимпик" клуби ва ёшлар терма жамоамизнинг фаолияти ҳақида тўхталди.

“Кейинги йил бизни 2 та асосий мусобақа кутиб турибди. Булар ўзимизда ўтадиган Осиё чемпионати ва Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари. Бу турнирлар орқали жамоанинг потенциалига яққол баҳо бериб олиш мумкин.

Шубҳасиз, уларда максимал натижа учун ўйнаймиз. Ҳозир жамоамизда бўлган йигитларнинг аксарияти аввал ўз клубларида асосий таркибда ўйнашмаган. Давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши билан тузилган "Олимпик" ёш йигитларга ўзини кўрсатиш учун имкон бўлди. Ҳозир уларга Суперлига жамоаларидан ҳам таклифлар тушмоқда”, – деди мураббий.

Суҳбат давомида жамоанинг моддий-техник базасини янада яхшилаш, футболчиларнинг ўйиндаги жисмоний ҳолатини назорат қилишда замонавий технологиялардан фойдаланиш каби масалалар бўйича атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ўқилди: 16

Фикр билдириш

Мавзу бўйича
19:56
14:48
19:14
13:49
14:02
18:01
18:43
16:36
17:30
19:23
19:59
13:13
19:55
18:00
13:16

Янги блогпостлар

Facebook