Ad
Янгиликлар

18 август

17 август

16 август

13 август

10 август

09 август

08 август

06 август

05 август

Жюль Кунде "Барселона"га ўтмоқчи

Кунде "Барселона"га ўтмоқчи эканлигини клуб раҳбариятига маълум қилди.

Манбанинг хабарига кўра, "Челси" ва "Ньюкасл" 90 миллион евро товон пули тўлашга тайёр бўлганига қарамай, марказий ҳимоячи инглиз клублари билан музокараларни тўхтатган ҳамда "Севилья" раҳбариятига "Барселона"га ўтишни истаётганини айтган.

Хави ҳам француз футболчисини жамоасида кўрмоқчи. Мураббий бу ҳақда аллақачон "Барса"нинг техник бўлими ва клуб президенти Жоан Лапортни хабардор қилган. Агар “Севилья” билан келишув муваффақиятсизликка учраса, “Барса” “Наполи”дан Калиду Кулибалини сотиб олишга ҳаракат қилади.

"Барселона" Кунде учун устувор вариант ҳисобланади. Каталония клуби “Севилья” Жюлни 65-70 миллион еврога сотишга тайёр эканлигини билади, шу боис "кўк-анорранглилар" Андалусия клуби эгаларининг талабларини камайтиришга ҳаракат қилади. Келишувга ўнг қанот ҳимоячиси Сержиньо Дест ёки ярим ҳимоячи Франсишку Тринкау киритилиши мумкин.

23 ёшли ҳимоячи ўтган мавсумда "Севилья" сафида барча турнирларда 44 та ўйинда майдонга тушди

Ўқилди: 60

Фикр билдириш

Мавзу бўйича

Янги блогпостлар

Facebook