Ad
Янгиликлар

27 январь

26 январь

24 январь

22 январь

Футбол майдонларини яхшилаш бўйича ишлар давом этмоқда 

Профессионал футбол клубларига ажратилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланишини мониторинг қилиш, клубларнинг инфратузилма ва академияни ривожлантириш, шунингдек, майдонларни халқаро стандартларга мослаштириш ва уларни сифатли сақлашга йўналтиришини таъминлаш мақсадида профессионал футбол клубларининг йиллик харажатлар сметаси ЎФА билан келишилган ҳолда тасдиқланиши белгиланди.

Йиллик харажатлар сметаси асосида молиявий маблағларни ажратилишида, хусусан, стадион ва майдон парваришига устувор мақсад бўлади.

Бугун ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов майдони янгиланаётган ЖАР мажмуасини бориб кўрди.  

Ташриф давомида масъуллар билан суҳбатлашиб, футбол клубларининг майдонларини яхшилаш, стадионлар ҳолатини халқаро стандартларга мослаштириш борасида фикр алмашилди.

Равшан Эрматов майдонлар бевосита футболнинг сифатига таъсир қилиши, уларни ўйинларга тайёрлаш ва чимларни доимий назорат остида ушлаш кераклигини айтди. Бунинг учун, футбол майдонини сифатига ҳам илмий ёндашиш ва юртимизда замон футболига муносиб майдонларни пухта ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

ЖАР мажмуасидаги майдонни ҳам мамлакатимиз иқлимини инобатга олган ҳолда узоқ муддатли хизмат қиладиган этиб тайёрлаш бўйича мутахассисларга топшириқ берилди.

Ўқилди: 15

Фикр билдириш

Мавзу бўйича
14:59
14:43
18:54
14:55
14:29
14:34
14:31
18:33
14:54
18:50
14:44
18:49
14:43
17:38
19:50

Янги блогпостлар

Facebook