Ad
Янгиликлар

09 декабрь

08 декабрь

07 декабрь

06 декабрь

ФМТМда спорт психологияси бўйича илмий курслар ўтказилмоқда 

Хабарингиз бор, сўнгги йилларда футбол мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, илмий-методик ва инновацион технологияларни жорий этиш орқали футбол соҳасида етук ва чуқур билимга эга кадрлар тайёрлаш бўйича қатор ишлар олиб борилмоқда. Халқаро талаб ва стандартлар асосида футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш мақсадида ЎФА қошида Футбол мутахассисларини тайёрлаш маркази (ФМТМ) фаолият кўрсатмоқда.

Мазкур марказда халқаро футбол ташкилотларининг ишлаб чиққан дастурлари ва соҳадаги етук мутахассисларини жалб қилган ҳолда бир қатор янги соҳалар, жумладан, спорт психологияси бўйича янги курслар ташкил этилди.

Футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида спорт психологияси бўйича болалар-ўсмирлар футбол академиялари психологлари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва профессионал футбол клублари мутахассислари учун ўқув курс бўлиб ўтмоқда.

Бугун ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ушбу курснинг навбатдаги семинарига ташриф буюрди.

«Агар барча мураббийлар ҳам спортда психологларнинг роли нақадар муҳимлигини тушунганларида эди, улар ҳар куни камида бир соатдан психологияга вақт ажратган бўлар эдилар. Чунки гувоҳи бўлиб турибмиз, кўплаб ёш футболчиларимиз халқаро мусобақаларда руҳий томонлама муаммога дуч келиб, ўзидаги ҳаяжон ва босимни енга олмаяпти. Бу эса албатта натижаларга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди», деди Равшан Эрматов.

Маълумот учун, курсни Ўзбекистон терма жамоаси психологи Татяна Усова олиб бормоқда, унга Марина Дорфман ассистентлик қилмоқда. Дарсларда, асосан, спорт психологиясининг мақсад ва вазифалари, спортда шахсни ўрганиш, мураббийлар штаби ва спортчиларни психодиагностика қилиш, спортчиларнинг психологик тайёргарлиги тизимидаги жамоавий услубият, футболчининг ғалабага бўлган ишончини қўллаб-қувватлаш ва бошқа жиҳатлар тўғрисидаги мавзулар ўтиляпти.

Курс иштирокчилар дарслар давомида спорт психологияси бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга илмий асосланган жавоблар олишмоқда.

Ўқилди: 22

Фикр билдириш

Мавзу бўйича
19:47
14:41
18:59
14:37
14:40
14:38
14:58
14:25
19:50
15:44
19:49
14:34
18:06
14:51
18:52

Янги блогпостлар

Facebook