Ad
Янгиликлар

09 декабрь

08 декабрь

07 декабрь

06 декабрь

Евро-2020, финал. Италия - Англия 1:1 (пенальтилар бўйича - 3:2)

Евро-2020 мусобақасининг финалида Италия ҳамда Англия терма жамоалари ўзаро кураш олиб боришди. Қизиқарли кечган баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Шоунинг 2-дақиқада урган голига итальянлар 67-дақиқада жавоб қайтаришди. Ўйиннинг асосий бўлимларида дуранг бўлгани учун экстра-таймлар белгиланди. Унда ҳам ҳисоб ўзгармасан қолди.

Аммо, пенальтилар сериясида Италия 3:2 ҳисобида ғалабани қўлга киритди. Доннарумма дарвозада Рэшфорд ва Сакаларнинг пенальтиларини қайтаришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, Италия Евро-2020 чемпионига айланди.

Евро-2020, финал
Италия - Англия 1:1 (0:1, 1:0, 0:0, 0:0), пенальтилар бўйича - 3:2
"Уэмбли" стадиони
Голлар:
0:1 – 2 Шоу, 1:1 – 67 Бонуччи.
Италия: Доннарумма, Бонуччи, Эмерсон (Флоренци, 118), Ди Лоренцо, Кьеллини, Верратти (Локателли, 96), Жоржиньо, Инсинье (Белотти, 90), Барелла (Кристанте, 54), Кьеза (Бернардески, 86), Иммобиле (Берарди, 55).
Англия: Пикфорд, Триппьер (Сака, 71), Магуайр, Стоунз, Шоу, Маунт (Грилиш, 99), Райс (Хендерсон, 74; Рэшфорд, 120), Стерлинг, Филлипс, Уокер (Санчо, 120), Кейн.
Пенальтилар: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2.
Огоҳлантиришлар: Барелла (47), Бонуччи (55), Инсинье (84), Кьеллини (90), Магуайр (106), Жоржиньо (114).

Ўқилди: 88

Фикр билдириш

Мавзу бўйича
07:04
03:42
04:44
00:30
15:59
03:52
11:21
07:52
12:47
03:18
15:49
03:14
02:24
16:34
03:51

Янги блогпостлар

Facebook